Чиқиндиларни ёққан фуқарога нисбатан жарима белгиланди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбири давомида туманнинг «Наврўз» МФЙ худудида белгиланмаган жойга фуқаро М. С. томонидан қурилиш чиқиндиларини аланга олдириб, ёқаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.