Дарахтларни асрайлик.

Каналимиз кузатувчиларидан келиб тушган дарахтлар ости билан бетонлаб ташланганлиги ҳақидаги хабар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўрганилди.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар Табассум МФЙ Баходир Шерқулов кўчасида жойлашган 8 (саккиз) туп шумтол дарахтларининг илдизигача бетонлаб кетилганлиги аниқланди.

Зудлик билан бетонланган дарахтларнинг илдизлари очилиб, сув қуйиш ва ишлов бериш учун қулай ҳолатга келтирилди.

4