Қарши шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари томонидан шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни тагига агротехник ишлов берилиб, суғориш учун томчилатиб суғориш тизими жорий этилди.