Чиқиндиларни ёқманг атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбири давомида «Пиллакашлик» МФЙ ҳудудида фуқаро томонидан белгиланмаган жойга турли хилдаги қурилиш чиқиндиларини аланга олдириб ёқаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.