Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари, туман хокими ўринбосари Б. Норқобилов ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси билан хамкорликда туман марказидаги савдо шахобчаларида тарғибот ва ташвиқот тадбирлари олиб борилди.
Тарғибот тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 787-сонли қарорнинг санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди, ҳамда, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, атроф муҳитнинг экологик осойишталигини таъминлаш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.