Яккабоғ туманида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан «Октош» МФЙ-да экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат рейд тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 787-сонли қарорнинг санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш, ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди, ҳамда атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, атроф муҳитнинг экологик осойишталигини таъминлаш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.