Яккабоғ туманида ов қилиш қоидалари тушунтирилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари, вилоят ИИБ, овчилик жамияти ва овчилар иштирокида Яккабоғ туман ИИБ мажлислар залида давра сухбати ташкил қилинди.

Йиғилишда Вилоят ИИБ ходимлари, 20 нафар овчилар ва фуқаролар иштирок этди. Йиғилиш давомида инспекторлар томонидан ов қилиш тўғрисидаги қонун талаблари тушунтирилди.
Унутманг атроф муҳитдаги ҳар бир жонзотнинг экотизимни барқарорлигини таъминлашда ўз ўрни бор, шундай экан она табиатни асраб авайлаш ҳар фуқаронинг бурчидир.

Тадбир сўнггида намунали овчиларга вилоят ИИБ томонидан совғалар тақдим этилди.