Дарахт кесманг — келажакни асранг.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Ўтказилан назорат рейд тадбири давомида тумандаги «Потрон» МФЙ худудида фуқаро томонидан йўл ёқасидаги 3 (уч) дона тут дарахтини таг қисмидан кесганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима, 240 минг сўм зарар қўлланилди.