Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан хамкорликда ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат рейд тадбири давомида Миришкор тумани «Навбахор» МФЙ-да яшовчи фуқаролар О.М. ва Р.Н томонидан белгиланмаган жойда хар хил турдаги бинокорлик материалларини ёқаётганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан жарима қўлланилди.