Чиқиндиларни белгиланган жойларга ташланг.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Назорат рейд тадбири давомида Ғузор тумани «Ҳумдон» ва «Пачкамар» МФЙ худудларида фуқаролар Т.И. ва С.Ш. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.