Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Деҳқонобод туман инспекторлари томонидан туманда навбатда экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.
Назорат рейд тадбирлари давомида «Нодира» МФЙ худудида 1 (бир) дона туп қайғароч дарахтининг бир ён шохини ўзбошимчалик билан рухсатсиз, фуқаро Б. Б. томонидан кесилганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирлиб, 1 млн 350 минг сўм жарима, 81 минг зарар қўлланилди.