Чиқиндиларни мумкин бўлмаган жойларга ташлаганликлари учун фуқароларга нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Ўтказилган назорат рейд тадбири давомида туманнинг «Хумдон» ва «Пачкамар» МФЙ худудларида фуқаролар Т. И. ва С. Ш. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.