Ғузор тумани ДМТТ-ларида тарғибот ва ташвиқот ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари ҳамда Экологик партия Ғузор тумани Кенгажи депутатлари билан хамкорликда туманидаги 29-сонли ДМТТ-да 1-июн «Халқаро болаларни химоя қилиш куни» ва 5-июн «Бутун жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни» муносабати болаларга совғалар берилиб, давра сухбати ўтказилди.

Шунингдек, давра сухбати давомида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, атроф муҳитнинг экологик осойишталигини таъминлаш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.