Китоб тумани истироҳат боғи чиқиндилар билан тўлибди, сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Китоб туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш ишлари давомида «Тоза ҳудуд» ДУК фаолияти якунланганлиги сабабли, чиқиндилар йиғилиб қолганлиги аниқланди. Ободонлаштириш бошқармаси чиқиндиларни тозалаш ишларини бошлаб юборди ва шунингдек, янги ташкил этилган «Бисай» МЧЖ-га чиқиндиларни тозалаш ишлари учун ишчи кучи ажратди.
Китоб туман ҳокими А. Пўлатов, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Китоб туман инспекторлари, «Бисай» МЧЖ ходимлари ва истироҳат боғи ҳудудида жойлашган тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Якунда, «Бисай» МЖЧ билан чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш ишлари учун 4 млн 200 минг сўм миқдорида шартнома тузилди.