Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1972-йил Стокголм шаҳрида ўтказилган конференцияда 5 июн-Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни деб эълон қилинган эди.
2022-йил 2-июн куни Шаҳрисабз туман Мираки МФЙ ҳудудида Экопатрул ходимлари билан хамкорликда шу санага бағишланган семинар тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Шаҳрисабз туман инспекторлари, Экопатрул ва ИИБ ходимлари, махаллада яшовчи фуқаролар, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар бугун юртимиздаги экологик ҳолат ва уни асраб авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилишди. Унда туман ахолиси томонидан йўлланган саволларга соҳа мутасаддилари томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.