3-июн куни «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ-да 5-июн — Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Давлат Экология қўмитаси бошқарма бошлиғи — А. Садиков, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ғ. Ибрагимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси – Х. Гаппаров, Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти директори – А. Ҳамзаев, “Ўзбекнефтгаз” АЖ С ва ЭХ, СМҚ ва МХ департаменти бошлиғи — Р. И. Рахматов, “Гиссарнефтгаз” ҚК бош директори Н. Бердиев, “Шўртан яшил макон” МЧЖ директори — Ў. Нормуродов ва Атроф муҳитни муҳофаза қилиш хизмати бошлиғи Ш. Уришовлар сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклашиб, бугунги кундаги долзарб масалалар ҳақида гапириб ўтишди.