Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туман Янгиобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи маҳаллий номи Хўжа ариқни мухофаза майдони тозаланиб, кўп йиллик дарахтлар кесилганлиги тўғрисида чиққан мақола юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш ишлари давомида ушбу ариқнинг мухофаза майдони 6 метр бўлиб, Яккабоғ туман Янгиобод МФЙ, Хўжаилғор МФЙ, Жайчи МФЙ, Бунёдкор МФЙ-лари ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқ(канал) ҳисобланади. Юқорида номлари кўрсатилган МФЙ-лар фуқоралари ариқнинг мухофаза майдонини ноқонуний эгаллаб қурилишлар қилганлиги, ариқнинг ёқалари чакалакзорга айланганлиги, мевали ва манзарали, ёғочбоб терак, тол дарахтлари экиб фойдаланиб келинган ариқни тозалашда халақит берган ноқонуний қурилиш ва фуқоралар томонидан ёғоч олиш мақсадида ва мева олиш мақсадида экиб парвариш қилиб келинаётган дарахтлар олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017-йил 12-декабрдаги ПФ 5278-сонли фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 31-мартдаги 255-сонли “Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш”нинг Маъмурий регламенти 1-боб 2-банд 3-хатбошиси “Юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни (терак ва бошқа тез ўсувчи навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга рухсатнома талаб этилмайди” деб кўрсатиб ўтилганлигини тушунтирилади.

Ҳудудда фармоишда кўрсатилган мориторий элон қилинган қиммат дарахтлар мавжуд эмаслиги аниқланди.