Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда «Қарши шаҳрининг Нуристон деган жойидаги котлованда тўрт кундан бери чиқа олмай, суратдаги мана шу ит ўтирган экан» деган сарлавҳа остида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон туман ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш ишлари давомида ушбу ҳолат Қашқадарё вилояти Нишон туман Нуристон шаҳарчасида эканлиги аникланди. Инспекторлар боришганда, у ерда ит йўқлиги аниқланди. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, хабарда кўрсатилган ит шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан у ердан чиқариб юборилганлиги айтилди.

Ҳозирда хабарда кўрсатилган ит у ердан чиқариб юборилган.