7-июн куни «Nasafnews» ижтимоий тармоғида «Бўрини ким ўлдирди» сарлавҳа остида видеотасвир ва фотосуратлар жойлаштирилган ва унда жонсиз ҳолатдаги ҳайвонот дунёси ҳисобланган ёввойи бўрини Нексия русумли давлат рақами 70 В 399 LA автомашина юкхонасига бир неча шахслар томонидан юкланганлиги тўғрисида видео ва фотосуратлар кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 248-моддасига кўра ушбу ҳолатга чора кўришлик МЖтК-нинг 111-моддаси 1-қисмига асосан Ички ишлар органлари ваколатида эканлиги сабабли мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни шахсларига аниқлик киритилиши бўйича суриштирув олиб борилиши ва қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам берилишини сўраб, ИИБ га хат тақдим этилди.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этамиз.