Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари томонидан навбатдаги тунги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.
Назорт рейд тадбири давомида туманнинг «Бегламиш» МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Қумдарё дарёси ўзанидан фуқаро Ж. Э. ўз бошқарувида бўлган эксковатор ёрдамида Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи фуқаро Т. Ш. бошқарувидаги юк машинасига ноқонуний равишда қум юклаб кетаётганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-модда пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисабатан 3 миллион сўмдан жарима қўлланилди.