Фуқарога нисбатан қум шағал аралашмаларини рухсатсиз қазиб олганлиги учун жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Назорт рейд тадбири давомида фуқаро У. С. ўз бошқарувида бўлган эксковатор ёрдамида рухсатсиз қум шағал аралашмасини Камаз русумли юк машинасига юклаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-модда пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион сўм жарима қўлланилди.