Матбуот анжумани ташкил этилди.

Жорий йилнинг 9 июн куни Қашқадарё вилоят Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан «Қашқадарё вилоятида атроф муҳит тозалиги бўйича қилинган ишлар ҳамда Атмосферага етказилаётган зарарнинг оқибатлари ва уларни бартараф этиш » мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизда фаолият олиб бораётган матбуот котиблари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар тизимда олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

 

Журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассисислари томонидан жавоблар берилди.

Кўтарилган муаммо ва масалалар бўйича келгусида тизимда бажариладиган вазифалар белгилаб олинди.