Чиқиндиларни тўғри келган жойларга ташламанг.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Тоза ҳудуд ДУК ходимлари билан биргаликда Шаҳрисабз тумани Мираки Ҳисорак йўналишидаги автойўлнинг муҳофаза қисмида ташлаб кетилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилди.

Шу ўринда, юртдошларимиздан чиқиндиларни мумкин бўлмаган жойларга ташламасликларини сўраб қолардик. Ватанимиз тозалиги барчамизнинг ўз қўлимизда.