Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман назорат инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудда экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида «Алакуйлак» МФЙ ҳудудига фермер хўжалигининг томчилатиб суғоришга мўлжалланган ҳовузига 2 дона чиябўри тушиб кетганлиги аниқланди. Инспекторлар томонидан зудлик билан чиёбўрилар ҳовуздан чиқариб олинди ва табиатга қўйириб юборилди
5 {"type":"video","tracklist":true,"tracknumbers":true,"images":true,"artists":true,"tracks":[{"src":"https:\/\/ecokash.uz\/wp-content\/uploads\/2021\/11\/5.mp4","type":"video\/mp4","title":"5","caption":"","description":"","meta":{"length_formatted":"2:06"},"dimensions":{"original":{"width":800,"height":480},"resized":{"width":618,"height":371}},"image":{"src":"https:\/\/ecokash.uz\/wp-includes\/images\/media\/video.svg","width":48,"height":64},"thumb":{"src":"https:\/\/ecokash.uz\/wp-includes\/images\/media\/video.svg","width":48,"height":64}}]}
Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар назорат инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида фуқаро М. И томонидан ноқонуний равишда ҳеч қандай рухсат олмасдан «Ойдин» МФЙ ҳудудидан бир дона тут дарахтини ўсишдан тўхтамайдиган даражада кесганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 1 млн 335 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар назорат инспекцияси ходимлари ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида фуқаро Ш.К томонидан ноқонуний равишда ҳеч қандай рухсат олмасдан Қарши шаҳар ҳудудидан бир дона дарахтни ён шохларини кесганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 1 млн 335 минг сўм жарима қўлланилди.