Monthly Archives: Май 2022

Муборак туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туманда «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди.

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқда «Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Тоза ҳудуд» ДУК ишчилари деярли 6 ойдан бери маош олишмаяпти экан » сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида «Бекнур строй савдо» ИЧК томонидан ишчи ходимларнинг апрель май ойлари учун ойлик иш хаққи тўлаб берилди.

Косон туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туманда «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шаҳрисабз шаҳрида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ҳоким ўринбосари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳрида янги ташкил этилган «БИСАЙ» МЧЖ (олдинги Тоза худуд ДУК) ташкилоти билан яқиндан танишилда ва иш жараёнлари қандай кетаётганлиги кўздан кечирилди.