Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари ва «Тоза худуд» ДУК ходимлари билан ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаролар томонидан мумкин бўлмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқубузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ташланган чиқиндилар тозаланиб олинди ва фуқароларга чиқиндиларни чиқнди учун мўлжалланган жойларга ташлаш кераклик тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак тумани инспекторлари, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Ж. Д. томонидан табиий холда ўсувчи юлгун ўсимлигини ноқонуний равишда чопиб кетаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 700 минг сўм жарима, ҳамда 850 минг 500 сўм зарар қўлланилди.
Шаҳрисабз шаҳрида эрта тонгдан ҳашар уюштирилди. “Яшил йиллик” тадбирлари доирасида ўтказилган ҳашар давомида ҳудудни яшил маконга айлантириш мақсадидада 1500 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Унда Яккабоғ, Китоб, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри маҳаллалари, ҳудудий давлат ва жамоат ташкилотлари иштирок этди. Акцияда Яккабоғ туман ҳокимлиги томонидан 1 млн 200 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, тол, терак қаламчалари олиб келиниб, тумандаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларга, кўчаларга ҳамда ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари