ecokash2021

About Dilshod Ochilov

This author Dilshod Ochilov has created 344 entries.

Топшириқлар ижроси таъминланмоқда.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов томонидан Қарши-Самарқанд А-378 йўлидан 5.4 км узоқликда Чироқчи тумани ҳудудидаги 20 гектар яйлов ерида жойлашган чиқиндихона ўрганилиб, чиқиндихонани зудлик билан бартараф этиш учун махсус техника ҳамда ишчи кучларини сафарбар этиш ҳақида кўрсатмалар берилган эди. Қашқадарё виляти Экология бошқармаси ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари билан ҳамкорликда чиқиндихонани зудлик билан бартараф этиш учун махсус техникалар жалб қилиниб, рекультивация ишлари олиб борилмоқда.

Топшириқлар ижроси таъминланмоқда.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Қашқадарё вилоятидаги хизмат сафари давомида Чироқчи туманининг “Қўнғир тоғ” қишлоғи ҳудудида, Қарши – Самарқанд йўлининг чап томонида жойлашган Қарши шаҳрининг эски 46 гектар чиқинди полигонига кириш қисмидаги 22 гектар майдонда 2021 йилда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтқазилган дарахт кўчатларини суғориш ишларини амалга ошириш бўйича топшириқ берилган эди.   Қашқадарё виляти Экология бошқармаси ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари билан ҳамкорликда дарахт кўчатларини суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Чиқинди полигонларида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари ҳамда «Тоза худуд» ДУК ходимлари билан хамкорликда тумандаги чиқиндиларни қабул қилиш полигонида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, полигон атрофи чиқиндилардан тозаланиб, тартибсиз ташкилотлардан ўзбошимчалик билан чиқиндиларни ташлаб кетишини олдини олиш мақсадида кўрсатмалар бериб ўтилди.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов шунингдек, Чироқчи туманининг “Қўнғир тоғ” қишлоғи ҳудудида, Қарши – Самарқанд йўлининг чап томонида жойлашган Қарши шаҳрининг эски 46 гектар чиқинди полигонига кириш қисмидаги 22 гектар майдонда 2021 йилда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтқазилган дарахт кўчатларининг ҳолати, парвариши билан яқиндан танишди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳудудда кўчатларини суғориш учун сув таъминоти йўлга қўйилмаган, бу эса экилган дарахт кўчатларининг унишида катта хавфни юзага келтирмоқда. Мазкур ҳолатнинг олдини олиш ва ҳудуд сув билан таъминлаш мақсадида “Пистали” каналидан 1,55 км масофага сув чиқариш ва бунинг учун зарур бўладиган қувурларни харид қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маблағ ажратиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов бугун Қарши-Самарқанд А-378 йўлидан 5.4 км узоқликда Чироқчи тумани ҳудудидаги 20 гектар яйлов ерида жойлашган чиқиндихонани кўздан кечирди.

Ўрганишлар давомида вилоятдаги чиқинди полигонларининг атроф муҳитга салбий таъсирини бартараф этиш мақсадида Қарши шаҳрининг эски 46 гектар чиқинди полигони фаолияти тўхтатилган бўлсада, рекультивация қилинмаганлиги ҳамда Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ноқонуний тарзда ташкил этилган ушбу чиқиндихона бартараф этилмаганлиги сабабли ён-атрофга енгил чиқиндилар учиб, 5 км радиусдаги атроф-муҳит ифлосланаётгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган масъулларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ва чиқиндихонани зудлик билан бартараф этиш учун махсус техника ҳамда ишчи кучларини сафарбар этиш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Хайрли ташаббус амалга оширилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ва Вилоят овчи балиқчилар спорт бирлашмаси билан ҳамкорликда бир гуруҳ кўнгилли фуқаролар балиқчилар бирлашмаси аъзолари ташаббуси билан Қашқадарё дарёси хамда Қарши магистрал суғориш каналига 7000 етти минг бошдан ошиқ хар хил турдаги балиқ чавоқлари ташланди. Бу хайрли тадбирдан мақсад балиқ ресурсларини камайиб кетишини олдини олиш, табиат ресурсларини келажак авлод учун муносиб бойитилган ҳолда етказишдан иборат Бу хайрли тадбир доимий равишда давом эттирилади.

Қарши шаҳри ёшлари яшил маконда.

16-апрел эрта тонгдан Қарши шаҳридаги Дарвозатутак МФЙ ҳудудида жойлашган 1,5 гк ер майдонида Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлимининг масъуллари ва ходимлари, МФЙ ёшлар етакчилари ҳамда 500 нафардан ортиқ кўнгилли ёшлар, шунингдек, талабалар Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида 1200дан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазишди. Қарши шаҳридаги 64 та МФЙ ёшлар етакчилари ўз маҳаллалари ҳудудидан йигит-қизларни жалб этиб, ушбу эзгу ташаббусда ўз ҳиссаларини қўшишди.

Тунги рейдлар давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва Шаҳрисабз шаҳар Тоза ҳудуд ДУК ҳамкорилигида Шаҳрисабз шаҳар марказий ко»чалари(Бунёдкор МФЙ, Кунчиқар МФЙ, Ипак йўли МФЙ, Боғи баҳор МФЙ) бўйлаб навбатдаги тунги назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида 2(икки) нафар фуқароларга нисбатан белгиланмаган жойда чиқинди ташлаганлиги учун МЖтК нинг 91-моддаси 1- қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов хизмат сафари билан «Ҳисор» давлат қўриқхонасига ташриф буюрдилар.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов хизмат сафари билан «Ҳисор» давлат қўриқхонасида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар, хусусан, БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси ҳамда Давлат экология қўмитаси томонидан “Глобал аҳамиятга эга биохилмахиллик учун зарур бўлган муҳим тоғли ҳудудларда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва ўрмонларни бошқариш” лойиҳаси бўйича жорий этилаётган чора-тадбирлар билан танишди. Лойиҳа доирасида ташкил этилган Ташриф марказида бўлиб, келгусида қилинадиган вазифаларни белгилаб берди.