Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси Нишон тумани бўлими билан ҳамкорликда Нишон туманидаги 2-касб ҳунар мактабида “Табиатни асрайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати давомида мактаб ўқувчиларига Президент қарори ҳамда фармонида кўрсатиб берилган устувор вазифалар,”Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳақида батафсил тушунча ва маълумотлар бериб ўтилди. Шу билан бир қаторда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят Миллий гвардиясидан келган масъуллар томонидан амалга ошириладиган ишлар хусусида мактаб ўқувчиларига тушунтириш
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шахар назорат инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди Назорат рейд тадбири давомида Қарши шахар «Махаллот» МФЙ Махаллот кўчасида яшовчи фуқаро З. А. томонидан белгиланмаган жойда қурилиш материалларини ёқаётганлик холати аниқланди. Ушбу холат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 88 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.
Cеминарда Яккабоғ туман хокимлиги, Вилоят ўрмон хўжалиги, ИИБ, Миллий гвардия, вилоят «Йўл кўкалам» бошқармаси ходимлари олимлар, ёшлар ва ОАВ иштирок этдилар Сўзга чиққанлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида кўчат экиш агро техникаси, парвариши, вилоят иқлимига мос кўчат турлари, уларни муҳофаза қилиш, мараторийнинг аҳамияти ва бошқа мавзуларида гапирдилар. Семинар давомида иштирокчилар томонидан Яккабоғ тумани “Айғиркўл” МФЙ ҳудудида 300 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ҳар куни эрта тонгдан кун давомида қилинадиган ишлар режалаштирилади. Албатта режа асосида амалга ошириладиган вазифалар ўзининг ижобий самарасини бериши табиий. Айни пайтда ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирлар жараёнида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар аниқланади ва олдини олиш чоралари амалга оширилмоқда.