Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд давомида туманнинг “Пахтаобод” МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Оқ-сув дарёси ўзанидан “Пахтаобод” МФЙда яшовчи 5 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний равишда балиқ овлаётганлик ҳолати аниқланди. Холат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддалари талабларини бузган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди. Натижада фуқаролар умумий миқдорда 9 млн 450 минг
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари иштирокида тумандаги бозор, марказий кўчалар, ташкилот ва корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 787-сонли қарорнинг санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди. Ҳамда атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, атроф муҳитнинг
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд давомида “Уймовут” МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Мумунобод дарёси муҳофаза қисмидан фуқаро Х. Ш. Томонидан 17см ўлчамдаги 1 дона ёнғоқ дарахтини погрузчик билан қўпориб ташлаганлик холати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси билан 1 млн 350 минг сўм жарима, ҳамда 486 минг сўм зарар қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари, туман Ободонлаштириш ишчи ходимлари, туман ахолиси ва ёшлари иштирокида «Яшил йиллик» умуммиллий тадбиридан ўрин олган дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди. Бу сафарги хайрли иш Нишон тумани Янги Нишон шахри Истиқлол истироҳат боғида бўлиб ўтди ва 300 тўп қирим қарағай кўчатлари экилди. Шунингдек, вилоятнинг барча туманларида “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири давом этмоқда.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қаторида Қашқадарё вилоятида ҳам бу тадбир кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Қашқадарё вилояти “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси бошланишида дастлаб кўпни кўрган ёши улуғ отахонлардан дуо ва маслаҳат олинди олинди. Тадбир давомида Ғузор тумани “Мустақиллик” МФЙ йўл ёқасида 250 тупдан ортиқ тут дарахтлари экилди. Вилоятимизда “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси барча туман шаҳарларда давом этмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Очиқ мулоқатдан кўзланган мақсад Яшил йиллик умуммиллий лойиҳаси бўйича аҳолини хабардор қилиш ҳамда фуқароларнинг фикрларини ўрганишдан иборат.