ecokash2021

About Dilshod Ochilov

This author Dilshod Ochilov has created 344 entries.

«Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Хонобод кўчасида Қашқадарё йўл кўкалам ДУК билан хамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Хамкорликдаги экологик назорат рейд тадбирлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Хониён» МФЙ-да фаолият юритувчи Миллий таомлар чойхонаси худудида Вазирлар Махкамасининг 787-сонли қарорига асосан чиқиндилни жойлаштириш учун чиқинди контейнерлар йўқлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.

Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташламанг, атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари, Миллий гвардия билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Э. М. томонидан белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.

Тарғибот тадбирлари – экологик осойишталик омили.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан худудда қурилиш ишларини олиб бораётган ташкилотларга қурилиш чиқиндиларини чиқинди ташлаш учун мўлжалланмаган жойларга ташламасликлари тўғрисида кўрсатмалар берилди. Шунингдек, назорат рейд тадбирлари давомида фуқароларни Экологик маданиятини ошириш ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Чиқинди муаммоси долзарб масала.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро М. Д. томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ва фуқаро Я. А. қурилиш ва маиший чиқиндиларни ёқиб юбораётганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр2-қисми ва 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга 135 минг сўмдан жарима қўлланилди.  

Чиқиндиларни мумкин бўлган жойларга ташланг.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида «Хониён» МФЙ худудида яшовчи фуқаро А. Р. томонидан белгиланмаган жойга қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.  

Расмий муносабат.

Ижтимоий тамоқда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Истиқлол МФЙ Жамолота қишлоғи ҳудудида жойлашган боғ дарахтлари кесиб ташланган. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари ушбу ҳолатни назоратига олиши керак” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан ўрганилди.   Ўрганиш давомида фуқаро Н.М томонидан Яккабоғ туман “Истоқлол” МФЙ даги йўлнинг муҳофаза зонасида ўзи эккан 16 дона олма дарахтларини қуриб қолганлиги сабабли кесганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан

Қизил китобга киритилган ўсимликларни химоя қилиш мақсадида экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан «Татар» МФЙ сувлисой худудида Қизил китобга киритилган лола ўсимлигини фуқаролар томонидан териб кетилишини олдини олиш мақсадида экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

Фуқарога нисбатан нега жарима қўлланилди?

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида «Истиқлол» МФЙ худудида яшовчи фуқаро О. Ш. томонидан белгиланмаган жойга суюқ чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.  

Атроф муҳит муҳофазаси ўзимизга боғлиқ.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро А. Ш. томонидан белгиланмаган жойга маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаласи 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.