ecokash2021

About Dilshod Ochilov

This author Dilshod Ochilov has created 344 entries.

Касбида Хотин қизлар боғи барпо этилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Касби тумани инспекторлари ҳамда туманнинг фаол хотин қизлари билан ҳамкорликда табиатни асраш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва она табиатни соф ҳолатда авлодларга етказиш мақсадида, «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида кўчат экиш ишларини олиб боришди. Туман марказидаги «Муғлон» истироҳат боғи олдида Хотин қизлар боғи барпо этилди ва 200 туп мевали. 50 туп гул кўчатлари ўтказилди.

Шаҳрисабз туманида ҳам кўчат экиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари, Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси К. Жуманиёзов, Ўзбекистон Экологик партияси, махалла фуқарола йиғини фаоллари, туман ёшлари билан ҳамкорликда туманнинг «Чоршанбе» МФЙ худудида ташкил этилган Теракзорда терак қаламчаларини экиш ишларида иштирок этишди. Ушбу Теракзорда 15 минг дона терак қаламчалари ва 600 туп мажнунтол кўчатлари экилди. Экилган терак қаламчалари ва мажнунтол кўчатларини суғориш ишлари бугуннинг ўзида бошлаб юборилди.

Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламанг. Атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.

Қашқадарёда терак қаламчалари экиш жадаллик билан давом этмоқда.

«Яшил йиллик» умуммиллий тадбирлари доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари ва «Наматон” МФЙнинг масъуллари ва фаоллари томонидан маҳалла ҳудудида 4200 туп терак қаламчаларини экиш ишлари олиб борилди.

Нишон туманида тарғибот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари, Талимаржон шаҳар хокимлига ва Миллий гвардия ходимлари билан хамкорликда экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Бу сафарги назорат рейд тадбирлари шаҳар худудида жойлашган бозор ва савдо дўконлари атрофларида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрь кунги 787-сонли қарор ижросини таъминлаш, атроф муҳит тозалигини сақлаш мақсадида аҳоли ўртасида белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик, ҳамда, бозор ва савдо дўконлари атрофларини тоза ва озода бўлиш кераклиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот

«Яшил йиллик» умуммиллий лойихаси доирасидан ўрин олган кўчат қаламчаларини экиш ишлари Ғузор туманида ҳам давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Мустақиллик» МФЙда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида кўчат қаламчаларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базага жойлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ҳудудларда экилаётган дарахт кўчатларини сони, жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бугун экилган дарахтлар «Платформа» электрон базасига

15-апрел «Экологик билимлар куни» муносабати билан Шаҳрисабз шаҳридаги Педагогика институтида тарғибот тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Экология партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши, вилоят ўрмон хўжалиги, Шаҳрисабз шаҳар хокимлиги, Ёшлар ишлар агентлиги, Қарши Давлат университетининг Педагогика институти ҳамкорлигида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси К. Жуманиёзов иштирок этиб, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик маданиятини шакллантириш, уларнинг экологияга оид билимларини бойитиш бугун энг устувор масалалардан бири эканлигини қайд этиб ўтди. Шундан сўнг вилоят Экология бошқармаси бошлиғи Ғ. Ибрагимов сўз олиб, ёшлар онгида табиатга, унинг бойликларига меҳр-муҳаббат

Қашқадарё вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси маъсул ходими ва Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси маъсул ходимлари иштирокида, вилоятнинг Шаҳрисабз шаҳрида фаолият олиб бораётган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарининг жорий ҳолати кўздан кечирилди, ҳамда соҳага доир амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар бериб ўтилди.

Қашқадарё вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси маъсул ходими ва Қашқадарё вилоят экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси маъсул ходимлари иштирокида, вилоятнинг Косон ва Муборак туманларида фаолият олиб бораётган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарининг жорий ҳолати кўздан кечирилди, ҳамда соҳага доир амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар бериб ўтилди.