ecokash2021

About Dilshod Ochilov

This author Dilshod Ochilov has created 344 entries.

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқда “Ахийри театр ёнидаги қуриган арчаларни кесишибди” сарлавҳаси остида қўйилган мақола юзасидан Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-тамоиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 22 феваралдаги 86-сон қарори 15-иловаси билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга” асосан Ягона интерактив давлат хизматлари портали

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларини суғориш ва парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси Ғузор тумани ходимлари билан хамкорликда туманда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахт кўчатларини суғориш ва парваришлаш ишлари амалга оширилмоқда.

2023- yilda aholini ro’yxatga olish o’tkaziladi.

«Aholini ro’yxatga olish to’g’risida»gi O’zbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq O’zbekiston Respublikasi fuqarolari, doimiy yoki vaqtincha yashovchi yoxud vaqtincha O’zbekiston Respublikasida bo’lib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi bo’lmagan shaxslar, shuningdek, O’zbekiston Respublikasida doimiy yashovchi, ammo aholini ro’yxatga olish davrida vaqtincha xorijiy davlat hududida bo’lgan O’zbekiston Respublikasi fuqarolari respondent sifatida ro’yxatga olinadi. Qonunni ishlab chiqishda, Birlashgan Millatlar Tashkiloti va Yevropa statistiklari konferentsiyasining aholini ro’yxatga olishni o’tkazish bo’yicha asosiy tamoyillari va tavsiyalaridan asos sifatida foydalanildi. Qonunni ishlab chiqishda, Birlashgan Millatlar Tashkiloti va Yevropa

Чиқинди муаммоси долзарблигича қолмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида тумандаги Тез тиббий ёрдам худудида, белгиланмаган жойга фуқаро Р. А. томонидан чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-модда пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.  

Қарши шаҳрида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни суғориш учун ишлар олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги билан хамкорликда шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтлар кўчатларин суғориш учун томчилатиб суғориш тизими ўрнатилмоқда.

Рухсатсиз дарахт кесган ДМТТ ходимига жаримага белгиланди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида туманнинг 15-сонли ДМТТ ходими ДМТТ худудидан хеч қандай рухсатсиз, ДМТТ-га ўтин қилиш мақсадида жами 2 дона, 1 дона ўсишдан тўхтаган ва 1 дона ўсиб турган олма дарахтларини кесканлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 135 минг сўм жарима ва 621 минг сўм

Ғузор туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси Ғузор тумани ходимлари билан хамкорликда туманда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтлар кўчатларини парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Чиқиндиларни ёқманг атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида 3 нафар фуқаролар томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ва чиқиндиларни ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми (2 та) ва 91-модда пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 88-модда 1-қисми билан 270 минг сўм, 88-модда 1-қисми билан 135 минг сўм ва 91-модда пр1-қисми билан 270 минг сўм жарима қўлланилди.

Автотранспорт воситаларини ювиш шахобчаларини хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар бўлим ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Қарши шаҳрида жойлашган автотранспорт воситаларини ювиш шахобчаларини хатловдан ўтказмоқдалар. Мазкур шахобчаларда экологик меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва сувдан махсус фойдаланганлик учун рухсатномалар мавжудлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди.

Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламанг.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Қарши туман «Чаман» МФЙ фуқаролари томонидан қилинган мурожаатни ўрганиш бўйича туман инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида «Чаман» МФЙ худудидаги кўп қаватли турар жой атрофида турли хилдаги чиқиндилар сочилиб ётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан МФЙ раиси Н. У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.