Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида «Боғобод» МФЙ худудида яшовчи фуқаро Ш. И. томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг Шаҳрисабз шаҳар партия ташкилоти билан хамкорликда Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Қарши давлат университетининг Педагогика институти қошида ташкил этилган Ёш экологлар клуби аъзолари ҳамда Ёшлар қаноти фаоллари билан табиат қўйнида суҳбат ташкил этилди. Суҳбат давомида экологияга оид масалалар муҳокама қилиниб, талабаларнинг саволларига жавоб берилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари томонидан туман бўйлаб тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Вазирлар Махкамасининг 202-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманда жойлашган ғишт ишлаб чиқариш цехлари тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек, тарғибот ишлари туман бўйлаб давом этмоқда.
Бу ўсимликнинг ўртача буйи 30-32 см етадиган кўп йиллик пиёзли ўтдир. Илдизи йўғон урчуқсимон, пиёзи яхши ривожланган, барглари ўроксимон, поя бўйлаб кетма-кет жойлашган. Уруғи йирик, ғадир-будур ялтироқ, ўсимлик август ойининг охирида бутунлай хазон бўлади. Ушбу ўсимлик тури ҳам қўриқхона илмий ходимлари томонидан доимий таҳлилий назорат қилиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маъсуллари ва Китоб тумани инспекторлари, «Тоза худуд» ДУК ҳамда Давлат хусусий шериклик асосида янги ташкил этилган БИ-САЙ МЧЖ ходимлари иштирокида туманнинг «Анорзор» МФЙ-да истиқомат қилувчи ахоли ўртасида БИ-САЙ МЧЖ фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида семинар учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида туман ахолисидан келиб тушган таклиф, муаммо ва мурожаатлар жойнинг ўзида бартараф этилди.
“Nasafnews.uz”нинг «Шаҳрисабзда канализациядан чиққан чиқинди сувлари дарёга оқизилмоқда» номли мақолага Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида «Амир Темур» ва «Мираки» МФЙ худудларида 24 та кўп қаватли турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари, ўтган асрнинг етмишинчи йилларида марказлашган канализацияга уланганлиги, қувурлар таъмирталаб ҳолатга келиб, оқова сувлар кўчага оқаётганлиги аниқланди. Ҳолатни бартараф этиш учун катта маблағ керак бўлади. Туман ҳокимлиги Миракида канализация тармоғини таъмирлаш, ҳамда 9,1 км оқова сув тармоғини янгилаш учун 33 миллиард
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 2 (икки) нафар фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик холатлари, шунингдек, 2 (икки) нафар фуқаро қурилиш чиқиндиларни ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 4 (тўрт) нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.
«Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахт кўчатлари ҳамда терак қаламчлари доимий равишда суғориб келинмоқда.
«Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахт кўчатлари ҳамда терак қаламчлари доимий равишда суғориб келинмоқда.
«Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахт кўчатлари ҳамда терак қаламчлари доимий равишда суғориб келинмоқда.