Yearly Archives: 2022

Фуқароларга нисбатан нега жарима қўлланилди?

Қашқадарй қилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида туман худудидан оқиб ўтувчи дарё муҳофазаси майдонидан фуқаролар Н.М. ва Н.Х. томонидан ноқонуний равишда тош юклаб олаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 2 млн 700 минг сўмдан жарима қўлланилди.

Ғузор туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси Ғузор тумани ходимлари билан хамкорликда туманда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Ғузор туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туман бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда «Миришкор туманидан келган мурожаатга кўра, Нурафшон маҳалласидаги, дилни хира қилувчи ушбу ҳолатга эътибор қаратдим. Бу чиқиндихонани узунлиги 800 метрни ташкил қиларкан» сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш ишлари мобайнида канал атрофида йиғилиб қолган чиқиндилар Тоза худуд ДУК Миришкор туман ходимлари билан хамкорликда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Миришкор туман Нурафшон махалласи аҳолиси ўртасида белгиланмаган жойга чиқинди ташламаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ишлар якуни буйича қўшимча малумотлар

Қарши туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туман бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари Шаҳрисабз туманида давом этмоқда.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан туман худудида жойлашган мактаблар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларга «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахт ва буталарни суғориш ишлари, минерал озиқлантириш ва агротехник ишлов бериш жараёнлари бўйича кўрсатномалар берилди. Шунингдек, фуқароларни Экологик маданиятини ошириш ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Чироқчи туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбирлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туман бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Чиқинди муамоси долзарблигича қолмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида тумандаги 4-сонли ДМТТ худудида фуқаро Ш. М. маиший чиқиндиларни жойлаштирмаганлик ва чиқинди ташлаш учун мўлжалланган чиқинди қутилар (урна) ўрнатилмаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаи пр2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 135 минг жарима қўлланилди.

Қарши туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси Қарши тумани ходимлари билан хамкорликда Қарши-Ғузор А-380 йўлининг 42-46 кмларида экилган дарахтларни парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Қарши туманида экологик назорат рейд тадбирлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида тумандаги «Ҳилол» МФЙ худудида фуқаро Р. А. томонидан ўз бошқарувидаги эксковатор ёрдамида юк машиналарига қум шағал юклаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирииб, 2 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилди.