Yearly Archives: 2022

Экология ва Экопатрул ҳамкорлик тадбирлари давом этмоқда

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ҳар куни эрта тонгдан кун давомида қилинадиган ишлар режалаштирилади. Албатта режа асосида амалга ошириладиган вазифалар ўзининг ижобий самарасини бериши табиий. Айни пайтда ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирлар жараёнида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар аниқланади ва олдини олиш чоралари амалга оширилмоқда.

Атмосфера ҳавосини сақлайлик

                                                                                      ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ   Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш корхоналари йил сайин кўпайиб бормоқда. Бу албатта қувонарли холат. Бироқ ишлаб чиқариш корхоналарнинг кун сайин ортиб

12 туп жийда дарахтини кесган фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида Ғузор туман “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги ер майдони атрофидан фуқаро О.З томонидан ноқонуний равишда 12 туп жийда дарахти махсус техника ёрдамида таг қисмидан қўпориб ташланганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан, 1 млн. 350 минг сўм миқдорида жаримага тортилиб, ўсимлик дунёсига етказилган 7 млн 452 минг сўм зарарни ҳам тўлаб берадиган

Чироқчи туман назорат инспекцияси инспекторлари ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбири ўтказди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи тумани назорат инспекцияси инспекторлари Чироқчи туман ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбири ўтказди. Назорат тадбири давомида туман марказидаги «Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори», марказий кўчалар, ташкилот ва корхоналарда чиқиндиларни жойлаштирилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Қашқадарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК Чироқчи туман филиали ходимлари ҳамда махсус техниклари жалб қилиниб, ҳудудда тўпланиб қолган чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.

Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилди. Назорат тадбирлари давомида шаҳарнинг байрам тадбирлари ўтказилаётган ва аҳоли гавжум жойларида олиб борилди ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламаслик тўғрисида тушунтиришлар берилди. Озодалик ва саришталикка ҳар биримиз масъул эканлигимиз тушунтирилди.