Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари, туман оқсоқоллари, махалла фаоллари ва ёшлар иштирокида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Бу галги ишлар туманнинг «Навбахор» МФЙ худудидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 5-сонли ДМТТ, ОШП ва ахоли турар жойларида бўлиб ўтди. Бугун турли хилдаги мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ва терак қаламчали экилиб, суғориш ишлари бошлаб юборилди.
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Бўстон МФЙда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида дарахт кўчат қаламчаларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базага жойлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ҳудудларда экилаётган дарахт кўчатларини сони, жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бугун экилган дарахтлар «Платформа» электрон
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан хамкорликда туманнинг «Оқтош» МФЙ худудидан ўтувчи автойўл четидаги дарахт кўчатларини суғориш ишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, туман бўйлаб экилган дарахт кўчатларини суғориш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК филиали ходимлари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳрида тунги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида 3 нафар фуқаро томонидан мумкин бўлмаган жойга чиқинди ташлашганлик ҳолати аниқланди . Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.
Косон тумани “Нартибаланд” МФЙда жойлашган “А.Навоий кўчаси”да 1100 метр, хонадонлар сони 278 талигини инобатга олиб, туман иқлим шароитига мос 1300 дона Павловния кўчатлари экилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида намунавий экологик кўчаси ташкил этилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ва Қашқадарё йўл кўкалам ДУК билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги Хонобод кўчасида «Яшил макон» умуммилий лойихаси доирасида экилган дарахт кўчатларини суғориш ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро томонидан туманнинг «Улуғбек» МФЙ худудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.
Текширишдан кўзланган асосий мақсад «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖга қарашли «Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»да Ўзбекистон Республикасиниг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Экологик экспертиза тўғрисида»ги, «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларни ва соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ижросини ўрганишдан иборатдир.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак тумани инспекторлари томонидан худудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Қарлиқ» МФЙ худудида яшовчи фуқаро Х. Ш. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби тумани инспекторлари, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Майманоқ» МФЙ ва «Истиқлол» МФЙ худудларида жами 7 та ҳолатларда фуқаролар З. Қ, А. И, С. Э, М, О, М. М. томонидан мумкин бўлмаган жойларга чиқинди ташлаганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштириб, жарималар қўлланилди.