Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан 10-сонли ДМТТда чиқиндиларни чиқинди ташлаш учун мўлжалланмаган жойларга ташламаслик, барг ҳазонларни очиқ аланга олдириб ёқмаслик, дарахт буталарни рухсатсиз кесмаслик тўғрисида кўрсатмалар берилди. Шунингдек, мактаб ўқувчиларига экологик маданиятини ошириш ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Деҳқонобод туман инспекторлари ҳамда Бандликга кўмаклашиш маркази ходимлари билан хамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-январдаги 43-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида хар бир худудга бириктирилган жамоатчиларга «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахт кўчатларини ўз вақтида агротехник ишларини олиб борилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида ҳолат, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигининг Қизилсой ўрмон бўлимида 5 апрель куни содир этилганлиги аниқланди. Видео лавҳада акс этган фуқаро «Оққишлоқ» МФЙ ҳудудида яшовчи К. Ш.нинг яшаш хонадонидан айиқ боласини танасидан ажратиб олинган териси борлиги аниқланди. Айиқ боласи териси далолатнома асосида олиб қўйилиб экспертизага юборилди. Ҳолатдан хабардор бўлган барча фуқаролардан ёзма тушунтириш хатлари олинди. Юқоридаги ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 3 (уч) нафар фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 2 (икки) нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми ва 1 (бир) нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 (икки) нафар ҳуқуқбузарларга 270 минг сўмдан ва 1 (бир) нафар ҳуқуқбузарга 135 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги дарахтларни зараркунандалардан химоя қилиш мақсадида дорилаш ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари ҳамда Бандликга кўмаклашиш маркази ходимлари билан хамкорликда 25 та махаллага кўчат ва дарахтларни суғориш ҳамда агротехник тадбирларни олиб бориш учун бириктирилган ишчи ходимларга ўқув семинари ташкил этилди.
Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида Китоб туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Мазкур ҳолат айни вақтда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Давлат экология қўмитаси бундай ваҳший ҳолатларни қатъий қоралайди ва албатта ҳуқуқбузарларни қонуний тартибда жазога тортилишини ўз назоратига олади. Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисми ж-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари ҳамда Экопартия Муборак туман Кенгаши ходимлари билан хамкорликда маҳалла ҳудудларида оилаларда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш буйича тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Аҳоли билан учрашувларда соғлом турмуш тарзига риоя этиш орқали оила мустаҳкамлигини қарор топтириш мумкинлиги, оиланинг мустаҳкамлиги ва бардавомлиги эса асосан она ва боланинг саломатлигига боғлиқлиги таъкидланди. Жамиятнинг бошланғич бўғини — оиланинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани замирида ҳам ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказишдек эзгу мақсад турипти. Шу ўринда
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда Қарши туманида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Хонобод» МФЙ худудида яшовчи фуқаро В. А. томонидан ноқонуний равишда қум шағал аралашмасини ковлаб олаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикачи МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилди.