Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида тумандаги Тез тиббий ёрдам худудида, белгиланмаган жойга фуқаро Р. А. томонидан чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-модда пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги билан хамкорликда шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасида «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтлар кўчатларин суғориш учун томчилатиб суғориш тизими ўрнатилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида туманнинг 15-сонли ДМТТ ходими ДМТТ худудидан хеч қандай рухсатсиз, ДМТТ-га ўтин қилиш мақсадида жами 2 дона, 1 дона ўсишдан тўхтаган ва 1 дона ўсиб турган олма дарахтларини кесканлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 135 минг сўм жарима ва 621 минг сўм
Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси Ғузор тумани ходимлари билан хамкорликда туманда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтлар кўчатларини парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида 3 нафар фуқаролар томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ва чиқиндиларни ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми (2 та) ва 91-модда пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 88-модда 1-қисми билан 270 минг сўм, 88-модда 1-қисми билан 135 минг сўм ва 91-модда пр1-қисми билан 270 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар бўлим ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Қарши шаҳрида жойлашган автотранспорт воситаларини ювиш шахобчаларини хатловдан ўтказмоқдалар. Мазкур шахобчаларда экологик меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва сувдан махсус фойдаланганлик учун рухсатномалар мавжудлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Қарши туман «Чаман» МФЙ фуқаролари томонидан қилинган мурожаатни ўрганиш бўйича туман инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида «Чаман» МФЙ худудидаги кўп қаватли турар жой атрофида турли хилдаги чиқиндилар сочилиб ётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан МФЙ раиси Н. У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси агрономлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги дарахтларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида дорилаш ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш ходимлари билан ҳамкорликда туман бўйлаб тозалаш ишлари давом этмоқда. Ҳайрли ишлар тумандаги Экология кўчасида олиб борилди. Шунингдек, туманда истиқомат қилувчи кўнгилли фуқаролар ҳам бугунги ҳайрли ишларда иштирок этишди. «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларда суғориш ишлари олиб борилди, дарахтлар таги юмшатилди ва бегона ўтлардан тозаланиб, кўча атрофи тартибга келтирилди.
Ғузор тумани мактабларида 12 май — Экологик таълим куни муносабати билан давра сухбатлари ўтказилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан 34-сонли умумтаълим мактабида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида экология тарихи, экологик муаммолар ва экологик қоидабузарликлар ҳамда уларга нисбатан жавобгарлик мавжудлиги ўқувчи ёшларга тушунтириб ўтилди.