Monthly Archives: Апрель 2022

Қашқадарё вилояти экология бошқармасининг ишонч телифонига Ҳудудимизга ноёб қушлар келиб қолган шуни қандай қуш эканлигини ўрганиб беринглар мазмунидаги келиб тушган мурожаат масъул ходимлар томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида Косон туман “Гулбоғ” МФЙ ҳудудидаги қуш ёввойи Қирғий (перепелятник) эканлиги аниқланди. Маълумот учун: Қирғий катта бўлмаган (мусичадек) йиртқич қуш. Ўзбекистонда барча жойларида; тоғларда, текисликларда, ўзлаштирилган ерларда, аҳоли яшайдиган ерларда учрайди. Бизнинг ҳудудда одатда ўтроқ ҳаёт кечиради. Тоғли ва тўқайли ўрмонларда, боғларда ин қуради. Май ойининг якунида тухум қўйишни бошлайди. 3-4 та полопон тухумдан чиқади. Июль-августда полопонлари учирма бўлади. Қирғий фаол йиртқич, жуда ҳаракатчан, чаққон, дарахтлар орасида чап бериб учади. Асосан майда қушлар, мусича, каптар, какликлар, айримларида кемирувчилар, йирик ҳашаротлар билан озиқланади.

Нишон туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси Нишон тумани ходимлари билан хамкорликда туманнинг «Юксалиш» МФЙ худудида экилган калифорния терак дарахтларини парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Расмий муносабат.

“Чироқчи шаҳри марказидан оқиб ўтган Қайирма канали чиқиндилар билан тўлган” сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Чироқчи туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида ҳудуд чиқиндилардан тозалниаб аҳолига белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташламаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида ушуб ҳудудда яшовчи 2 нафар фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганлиги аниқланди. ушбу ҳолат юзасидан 2 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 91 пр1 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси томонидан тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Яккабоғ, Китоб, Қамаши, Деҳқонобод туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар бўйича битимлар имзоланиб, Ўзбекистон Республикаси Экология давлат қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқожонов томонидан тадбиркорларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битимга Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси давлат шериги, Давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузиш ҳуқуқини қўлга киритган ва ўз устави доирасида иш юритувчи юридик шахс хусусий шерик ҳисобланади. Жумладан ДХШ бўйича вилоятда 7 та туман ва шаҳарларда тендир танловлари ўтказилиб, 2

Қўшма рейдлар Муборак туманида давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан хамкорликда Қашқадарё вилояти Экология бошқармасининг 2022 йил 3 март кунидаги «Қашқадарё вилояти ҳудудидаги табиий сув ҳавзаларидаги балиқларнинг урчиш даврида саноат мақсадида балиқ овлашни таъқиқлаш тўғрисида»ги №34 сонли буйруғи ижросини бажарилишини таъминлаш мақсадида экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Қарлиқ» МФЙ худудидаги коллекторга номаълум фуқаролар томонидан балиқ овлаш мақсадида қўлбола (леска) тўрларини жойлаштириб кетганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳуқуқбузарлик

Хамкорликдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси инспекторлари, Миллий гвардия ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида Қарши шаҳар «Кўчкак» МФЙ худудидан оқиб ўқувчи Қашқадарё дарёсидан фуқаро ўзига тегишли бўлган давлат рақамисиз эксковатор билан Камаз русумли автомашинага қум шағал қазиб олиб, юклаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 70-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, Камаз автомашинаси хайдовчиси ўз шахси бўйича нотўғри маълумот берганлиги аниқланиб, МЖтК-нинг 197-моддаси пр6-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этди.

Қашқадарё вилояти бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доираси олиб борилаётган ишлар авжида.

Қашқадарё вилояти бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доираси олиб борилаётган ишлар авжида. Бир томонда дарахт экилса, бошқа томонда экилган дарахтларни парваришлаш ишлари қизғин тус олган. Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман «Айгиркул», «Оқтош», «Жамбул» МФЙ-лари ва автомобил йўл ёқаларида «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Косон туманида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Бу сафарги назорат рейд тадбирлари туманда жойлашган деҳқон бозор ва савдо дўконлари атрофларида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрь кунги 787-сонли қарор ижросини таъминлаш, атроф муҳит тозалигини сақлаш мақсадида аҳоли ўртасида белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик, ҳамда, бозор ва савдо дўконлари атрофларини тоза ва озода бўлиш кераклиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доираси олиб борилаётган ишлар авжида.

Қашқадарё вилояти бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доираси олиб борилаётган ишлар авжида. Бир томонда дарахт экилса, бошқа томонда экилган дарахтларни парваришлаш ишлари қизғин тус олган. Қашқадарё вилояти Қарши тумани бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.