Monthly Archives: Апрель 2022

Қизил китобга киритилган ўсимликларни химоя қилиш мақсадида экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан «Татар» МФЙ сувлисой худудида Қизил китобга киритилган лола ўсимлигини фуқаролар томонидан териб кетилишини олдини олиш мақсадида экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

Фуқарога нисбатан нега жарима қўлланилди?

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида «Истиқлол» МФЙ худудида яшовчи фуқаро О. Ш. томонидан белгиланмаган жойга суюқ чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.  

Атроф муҳит муҳофазаси ўзимизга боғлиқ.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро А. Ш. томонидан белгиланмаган жойга маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаласи 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.  

Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик учун фуқарога нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида «Боғобод» МФЙ худудида яшовчи фуқаро Ш. И. томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.

Ёш экологлар билан табиат қуйнида сухбат ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг Шаҳрисабз шаҳар партия ташкилоти билан хамкорликда Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Қарши давлат университетининг Педагогика институти қошида ташкил этилган Ёш экологлар клуби аъзолари ҳамда Ёшлар қаноти фаоллари билан табиат қўйнида суҳбат ташкил этилди. Суҳбат давомида экологияга оид масалалар муҳокама қилиниб, талабаларнинг саволларига жавоб берилди.

Тарғибот ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари томонидан туман бўйлаб тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Вазирлар Махкамасининг 202-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманда жойлашган ғишт ишлаб чиқариш цехлари тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек, тарғибот ишлари туман бўйлаб давом этмоқда.

Антика юно Юнона великолипно Juno magnifica Антикаюно — «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг деярли барча ҳудудларида учрайди.

Бу ўсимликнинг ўртача буйи 30-32 см етадиган кўп йиллик пиёзли ўтдир. Илдизи йўғон урчуқсимон, пиёзи яхши ривожланган, барглари ўроксимон, поя бўйлаб кетма-кет жойлашган. Уруғи йирик, ғадир-будур ялтироқ, ўсимлик август ойининг охирида бутунлай хазон бўлади. Ушбу ўсимлик тури ҳам қўриқхона илмий ходимлари томонидан доимий таҳлилий назорат қилиб борилмоқда.

Китоб туманида семинар учрашув бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маъсуллари ва Китоб тумани инспекторлари, «Тоза худуд» ДУК ҳамда Давлат хусусий шериклик асосида янги ташкил этилган БИ-САЙ МЧЖ ходимлари иштирокида туманнинг «Анорзор» МФЙ-да истиқомат қилувчи ахоли ўртасида БИ-САЙ МЧЖ фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида семинар учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида туман ахолисидан келиб тушган таклиф, муаммо ва мурожаатлар жойнинг ўзида бартараф этилди.

Расмий муносабат.

“Nasafnews.uz”нинг «Шаҳрисабзда канализациядан чиққан чиқинди сувлари дарёга оқизилмоқда» номли мақолага Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида «Амир Темур» ва «Мираки» МФЙ худудларида 24 та кўп қаватли турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари, ўтган асрнинг етмишинчи йилларида марказлашган канализацияга уланганлиги, қувурлар таъмирталаб ҳолатга келиб, оқова сувлар кўчага оқаётганлиги аниқланди. Ҳолатни бартараф этиш учун катта маблағ керак бўлади. Туман ҳокимлиги Миракида канализация тармоғини таъмирлаш, ҳамда 9,1 км оқова сув тармоғини янгилаш учун 33 миллиард

Белгиланмаган жойга чиқинди ташламанг жаримага тортиласиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 2 (икки) нафар фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик холатлари, шунингдек, 2 (икки) нафар фуқаро қурилиш чиқиндиларни ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 4 (тўрт) нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.