16-апрел эрта тонгдан Қарши шаҳридаги Дарвозатутак МФЙ ҳудудида жойлашган 1,5 гк ер майдонида Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлимининг масъуллари ва ходимлари, МФЙ ёшлар етакчилари ҳамда 500 нафардан ортиқ кўнгилли ёшлар, шунингдек, талабалар Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида 1200дан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазишди. Қарши шаҳридаги 64 та МФЙ ёшлар етакчилари ўз маҳаллалари ҳудудидан йигит-қизларни жалб этиб, ушбу эзгу ташаббусда ўз ҳиссаларини қўшишди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва Шаҳрисабз шаҳар Тоза ҳудуд ДУК ҳамкорилигида Шаҳрисабз шаҳар марказий ко»чалари(Бунёдкор МФЙ, Кунчиқар МФЙ, Ипак йўли МФЙ, Боғи баҳор МФЙ) бўйлаб навбатдаги тунги назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида 2(икки) нафар фуқароларга нисбатан белгиланмаган жойда чиқинди ташлаганлиги учун МЖтК нинг 91-моддаси 1- қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов хизмат сафари билан «Ҳисор» давлат қўриқхонасида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар, хусусан, БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси ҳамда Давлат экология қўмитаси томонидан “Глобал аҳамиятга эга биохилмахиллик учун зарур бўлган муҳим тоғли ҳудудларда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва ўрмонларни бошқариш” лойиҳаси бўйича жорий этилаётган чора-тадбирлар билан танишди. Лойиҳа доирасида ташкил этилган Ташриф марказида бўлиб, келгусида қилинадиган вазифаларни белгилаб берди.
Маълумки, Президент Ш. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 7 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга маҳаллалар ва автомобиль йўллари бўйига терак кўчатлари ва қаламчалари экишни ташкил қилиш бўйича устувор вазифалар белгиланган эди. Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Яккабоғ туманидаги «Нурли йўл» МФЙда бўлиб, терак қаламчаларини экиш тадбирида иштирок этди. Тадбир давомида нуроний отахонлар, туман ҳокимлиги вакиллари, экологлар, ёш экопатруллар суҳбатлашиб, кўчат экиш ва парваришлашдек савобли ишга ҳар бир юртдошимиз фидоийлик ва
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари томонидан шаҳар худуди бўйлаб тунги назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида 2 нафар фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ғуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.
Деҳқонободлик отахон — туманнинг “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жўлли бобо Тошмуродов томорқасида кўчатхона ташкил этилди. Отахон ўз томорқасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етиштириб, қишлоқдошларига ҳам улашмоқда. Бу ҳақда туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ўктам Жўллиев хабар берди. Бундан ташқари отахон “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида томорқасига 500 тупга яқин мевали кўчатлар экилиб парвариш қилинмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Ғузор туман ҳудудида Иккиламчи хомашёларни қабул қилиш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётган «ЗАФАРОН» Х/К насида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг рухсати билан бир кунлик хабардор килиш усулида текшириш ўтказилди. Текшириш давомида «ЗАФАРОН» хусусий корхонаси Давлат экологик экспертизаси хулосасини олмасдан фаолият олиб бораётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 96 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари, тумани ахолиси, ёшлар ва кўнгиллилар иштирокида «Нишон» МФЙ худудида Қарши-Талимаржон автойўл ёқасида 5000 туп Калифорния терак дарахтини экиш ишлари бўлиб ўтди. Экилган Калифорния дарахтини суғориш ишлари бугуннинг ўзида бошлаб юборилди. Шунингдек, тумани ахолисига Калифорния дарахтини инсон саломатлигига таъсири хақида маълумотлар бериб ўтилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 4 нафар фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди. Ҳуқуқбузар фуқароларга чиқиндиларди олиб чиқиб кетиш бу́йича тегишли кўрсатмалар берилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чирқочи тумани инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ходилари билан хамкорликда туманда навбатдаги экология назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд табдирлари давомида 3 нафар фуқаро С. М, С. Б ва Ж. Р. томонидан белгиланмаган жойда чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий байённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.