Monthly Archives: Апрель 2022

Қашқадарё вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси маъсул ходими ва Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси маъсул ходимлари иштирокида, вилоятнинг Шаҳрисабз шаҳрида фаолият олиб бораётган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарининг жорий ҳолати кўздан кечирилди, ҳамда соҳага доир амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар бериб ўтилди.

Қашқадарё вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси маъсул ходими ва Қашқадарё вилоят экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси маъсул ходимлари иштирокида, вилоятнинг Косон ва Муборак туманларида фаолият олиб бораётган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарининг жорий ҳолати кўздан кечирилди, ҳамда соҳага доир амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар бериб ўтилди.

Миришкор туманида дарахт экиш ишлари бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари, Маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ёшлар иштирокида туманнинг «Обод» МФЙ худудида 1000 дар ортиқ Павлония дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилди. Дарахт кўчатларини экиш ишларидан сўнг, суғориш ишлари бошлаб юборилди.

Фуқарога нисбатан нега жарима қўлланилди?

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Ш. О. томонидан ўзига тегишли бўлган 200 бош қўй қўзиларни Талимаржон сув омбори муҳофаза қисмида суғориб турганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 35 ва 99 моддалари талабларига асосан, Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 72 моддаси 1-қисми билан маъмурий байённома расмийлаштирилиб, 810 минг сўм жарима қўлланилди.

Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламанг, атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида фуқаролар Й. А. ва Х.А. томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий байённомалар расмийлаштирилиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.

Қўшма рейд тадбирлари Китоб туманида бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари, Миллий Гвардия ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда туман бўйлаб экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Ўтказилган рейд тадбирлари давомида туманнинг «Мустақиллик» ва «Гулистон» МФЙ худудларида жойлашган автомобилларни ювиш шахобчасидан чиққан оқова сувларни жойлаштириш ва тиндириш ховузи тўлиб, ишчи холатида эмаслиги ва оқова сувлар ер релфига тўғридан — тўғри жойлаштирилганлик ҳолати аниқланди. Шунингдек, «Пахтаобод» МФЙ Новқат қишлоғи ҳудудида “Камаз” русумли самосвал автомашинаси юк ташиш бортида товуқ гунггини ташиб чиқариш жараёнида атроф

Қўчат экиш ишлари корхона ва завод худудларида ҳам давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда Муборак газни қайта ишлаш завод ишчи ходимлари билан ҳамкорликда завод худудида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳасида доирасида кўчат экиш ишларини олиб боришди. Айтиш жоизки, ҳозирга қадар Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли ички ва ташқи ер майдонларига жами 35 минг дона кўчат ниҳоллари экилди ва бу ҳали мавсум давомида давом этиши режалаштирилган.

4 нафар фуқарога нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 4 нафар фуқаро томонидан белгиланмаган худудга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.

Косон туманида намунавий экологик кўчаси ташкил этилди.

Косон тумани “Нартибаланд” МФЙда жойлашган “А.Навоий кўчаси”да 1100 метр, хонадонлар сони 278 талигини инобатга олиб, туман иқлим шароитига мос 1300 дона Павловния кўчатлари экилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида намунавий экологик кўчаси ташкил этилди.