Ижтимоий тармоқларда «Миришкор туманидан келган мурожаатга кўра, Нурафшон маҳалласидаги, дилни хира қилувчи ушбу ҳолатга эътибор қаратдим. Бу чиқиндихонани узунлиги 800 метрни ташкил қиларкан» сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш ишлари мобайнида канал атрофида йиғилиб қолган чиқиндилар Тоза худуд ДУК Миришкор туман ходимлари билан хамкорликда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Миришкор туман Нурафшон махалласи аҳолиси ўртасида белгиланмаган жойга чиқинди ташламаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ишлар якуни буйича қўшимча малумотлар
Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туман бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан туман худудида жойлашган мактаблар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларга «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахт ва буталарни суғориш ишлари, минерал озиқлантириш ва агротехник ишлов бериш жараёнлари бўйича кўрсатномалар берилди. Шунингдек, фуқароларни Экологик маданиятини ошириш ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туман бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида тумандаги 4-сонли ДМТТ худудида фуқаро Ш. М. маиший чиқиндиларни жойлаштирмаганлик ва чиқинди ташлаш учун мўлжалланган чиқинди қутилар (урна) ўрнатилмаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаи пр2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 135 минг жарима қўлланилди.
Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси Қарши тумани ходимлари билан хамкорликда Қарши-Ғузор А-380 йўлининг 42-46 кмларида экилган дарахтларни парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида тумандаги «Ҳилол» МФЙ худудида фуқаро Р. А. томонидан ўз бошқарувидаги эксковатор ёрдамида юк машиналарига қум шағал юклаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирииб, 2 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилди.
Ғузор туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар ва бошқа турдаги ўсимликларни суғориш тизимлари босқичма босқич амалга ошириб келинмоқда. Айни дамда туман ҳудудидан экилган мевали ва манзарали дарахтлар суғорилиб, заракунанда ҳашоратларга қарши махсус техникалар жалб қилиниб кимёвий перепаратлар сепилди.
Ижтимой тармоқда “Ғузор туманидан юборилган тасвирлар. Туман марказидаги коллеж олдида олинган фото тасвирда ўсимлик дунёсига бўлган муносабатга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Экологлар нима дейди?” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Ғузор туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Ободонлаштириш бошқармасига қарашли бўлган ҳудудда 11 дона моживельник, 1 дона ўрик ҳамда 2 дона қайрағоч жами 14 дона дарахтлар кесилганлиги аниқланди. Ҳолатни ўрганиш давомида Ғузор туман ободонлаштириш бўлими раҳбари келмаганлиги сабабли маъмурий баённома расмийлаштириш учун чақирув хати юборилди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ҳамда Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг ишчи ходимлари билан хамкорликда 9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами олдидан шаҳардаги истирохат боғларида ҳашар ташкил қилинди. Ҳашар ишлари давомида истирохат боғларидаги маиший чиқинди ва бахорги ўтлардан йўлакчалар тозаланиб, ахоли дам олиш масканларида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.