Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 3 (уч) нафар фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 2 (икки) нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми ва 1 (бир) нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 (икки) нафар ҳуқуқбузарларга 270 минг сўмдан ва 1 (бир) нафар ҳуқуқбузарга 135 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги дарахтларни зараркунандалардан химоя қилиш мақсадида дорилаш ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари ҳамда Бандликга кўмаклашиш маркази ходимлари билан хамкорликда 25 та махаллага кўчат ва дарахтларни суғориш ҳамда агротехник тадбирларни олиб бориш учун бириктирилган ишчи ходимларга ўқув семинари ташкил этилди.
Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида Китоб туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Мазкур ҳолат айни вақтда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Давлат экология қўмитаси бундай ваҳший ҳолатларни қатъий қоралайди ва албатта ҳуқуқбузарларни қонуний тартибда жазога тортилишини ўз назоратига олади. Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисми ж-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари ҳамда Экопартия Муборак туман Кенгаши ходимлари билан хамкорликда маҳалла ҳудудларида оилаларда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш буйича тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Аҳоли билан учрашувларда соғлом турмуш тарзига риоя этиш орқали оила мустаҳкамлигини қарор топтириш мумкинлиги, оиланинг мустаҳкамлиги ва бардавомлиги эса асосан она ва боланинг саломатлигига боғлиқлиги таъкидланди. Жамиятнинг бошланғич бўғини — оиланинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани замирида ҳам ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказишдек эзгу мақсад турипти. Шу ўринда
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда Қарши туманида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Хонобод» МФЙ худудида яшовчи фуқаро В. А. томонидан ноқонуний равишда қум шағал аралашмасини ковлаб олаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикачи МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 700 минг сўм жарима қўлланилди.
Ўрганиш давомида Косон туман “Гулбоғ” МФЙ ҳудудидаги қуш ёввойи Қирғий (перепелятник) эканлиги аниқланди. Маълумот учун: Қирғий катта бўлмаган (мусичадек) йиртқич қуш. Ўзбекистонда барча жойларида; тоғларда, текисликларда, ўзлаштирилган ерларда, аҳоли яшайдиган ерларда учрайди. Бизнинг ҳудудда одатда ўтроқ ҳаёт кечиради. Тоғли ва тўқайли ўрмонларда, боғларда ин қуради. Май ойининг якунида тухум қўйишни бошлайди. 3-4 та полопон тухумдан чиқади. Июль-августда полопонлари учирма бўлади. Қирғий фаол йиртқич, жуда ҳаракатчан, чаққон, дарахтлар орасида чап бериб учади. Асосан майда қушлар, мусича, каптар, какликлар, айримларида кемирувчилар, йирик ҳашаротлар билан озиқланади.
Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси Нишон тумани ходимлари билан хамкорликда туманнинг «Юксалиш» МФЙ худудида экилган калифорния терак дарахтларини парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.
“Чироқчи шаҳри марказидан оқиб ўтган Қайирма канали чиқиндилар билан тўлган” сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Чироқчи туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида ҳудуд чиқиндилардан тозалниаб аҳолига белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташламаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида ушуб ҳудудда яшовчи 2 нафар фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганлиги аниқланди. ушбу ҳолат юзасидан 2 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 91 пр1 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.