Без рубрики

Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни сақлаб қолиш бугунги кунда долзарб масала.

Ғузор туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар ва бошқа турдаги ўсимликларни суғориш тизимлари босқичма босқич амалга ошириб келинмоқда. Айни дамда туман ҳудудидан экилган мевали ва манзарали дарахтлар суғорилиб, заракунанда ҳашоратларга қарши махсус техникалар жалб қилиниб кимёвий перепаратлар сепилди.

Расмий муносабат.

Ижтимой тармоқда “Ғузор туманидан юборилган тасвирлар. Туман марказидаги коллеж олдида олинган фото тасвирда ўсимлик дунёсига бўлган муносабатга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Экологлар нима дейди?” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Ғузор туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Ободонлаштириш бошқармасига қарашли бўлган ҳудудда 11 дона моживельник, 1 дона ўрик ҳамда 2 дона қайрағоч жами 14 дона дарахтлар кесилганлиги аниқланди. Ҳолатни ўрганиш давомида Ғузор туман ободонлаштириш бўлими раҳбари келмаганлиги сабабли маъмурий баённома расмийлаштириш учун чақирув хати юборилди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Ҳашар элга ярашар…

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ҳамда Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг ишчи ходимлари билан хамкорликда 9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами олдидан шаҳардаги истирохат боғларида ҳашар ташкил қилинди. Ҳашар ишлари давомида истирохат боғларидаги маиший чиқинди ва бахорги ўтлардан йўлакчалар тозаланиб, ахоли дам олиш масканларида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Муборак туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туманда «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди.

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқда «Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Тоза ҳудуд» ДУК ишчилари деярли 6 ойдан бери маош олишмаяпти экан » сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида «Бекнур строй савдо» ИЧК томонидан ишчи ходимларнинг апрель май ойлари учун ойлик иш хаққи тўлаб берилди.

Косон туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида туманда «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шаҳрисабз шаҳрида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ҳоким ўринбосари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳрида янги ташкил этилган «БИСАЙ» МЧЖ (олдинги Тоза худуд ДУК) ташкилоти билан яқиндан танишилда ва иш жараёнлари қандай кетаётганлиги кўздан кечирилди.

Шаҳрисабз шаҳрида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки рухда давом этмоқда.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари ҳамда махаллаларда бириктирилган жамоатчи ишчи инспекторлар ҳамкорлигида 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан семинар ташқил қилиниб, ҳар бир жамоатчи инспекторларга бириктирилган махаллаларда экилган дарахтларни парваришлар ишлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди ва ҳашар бошлаб юборилди.

Яккабоғ туманида умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки рухда давом этмоқда.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман бўлим инспекторлари, Экопартия Яккабоғ туман Кенгаши ҳамда Ободонлаштириш ходимлари билан биргаликда туман бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишмокда.

Умумхалқ хайрия ҳашарида барчамиз фаол иштирок этайлик.

Ҳукуматимизнинг тегишли фармойишига кўра бугун, 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарлари ўтказилмокда. Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабог туман бўлими ҳодимлари ҳам бугунги ҳайрия ҳашарида фаол иштирок этмокда. Кўп минг йиллик тарихга эга бўлган бу эзгу анъанада атроф-муҳит, кўчалар, ариқ ва зовурлар, боғу роғлар тозаланиб, ободонлаштирилмокда, кўкаламзорлаштирилмокда. Тўпланиб қолган чиқиндилар олиниб, жойларда экологик ҳолат яхшиланмоқда. Шунингдек, барча фуқароларимизни умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз. Зеро, атроф-муҳитнинг тозалиги экологик ҳолатни