Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари, Миришкор туман хокимияти билан хамкорликда Помуқда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар суғорилди. Шунингдек, ташкил этилган боғларда, автойўл атрофларида ҳам дарахтларни суғориш ишлари давом этмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро З.Ж. томонидан белгиланмаган худудга турли хилдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисим билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 810 минг сўм жарим қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Дехқонобод туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни суғориш учун 4 тонналик сув идиши ўрнатилди. Сув идишлари туман марказидан ўтган М39 халқаро автомобил йўли ҳудудида экилган дарахт кўчатларини суғоради.
Шу кунларда юртимизнинг қай бир худудига борманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Шаҳару туманларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилаётганини кўриб кўзингиз қувнайди. Аслида, кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизга хос эзгу фазилатдир. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб тумани инспекторлари, Вилоят ўрмон хўжалиги ходимлари, корхона ва ташкилотлар ходимлари, туман оқсоқоллари ва ёшлар иштирокида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, бугунги ҳайрли ишларда Экология ва атроф муҳитри муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ўринбосари Ж. Казбеков, Ўрмон хўжалиги Давлат
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро М. О, томонидан бир туп тут дарахтини рухсатсиз кесиб ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, дарахтга реклама баннерини осиб қўйган фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилиб, реклама баннери олиб ташланди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг Кушқанот воларик қишлоғи худудида фуқаролар томонидан чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан қишлоқ ахолисига тушунтириш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар тозаланди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шахрисабз тумани инспекторлари, ИИБ, махалла раислари, хоким ёрдмачилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилувчи фуқаролар билан чиқиндиларни белгиланмаган жойларда ташламаслик тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Ўсиб келаётган ёш авлодга муносиб ўрнак бўлиш, ҳар қандай чиқиндиларни чиқинди ташлаш мумкин бўлган жойларга тўкиш кераклиги тўғрисида ҳам кўрсатмалар берилди. Шунингдек, тарғибот ва ташвиқот ишлари давомида тумандаги «Хўжаҳуросон» МФЙ худудида фуқаро томонидан ойна бўлакларини белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари ва «Тоза худуд» ДУК ходимлари билан ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаролар томонидан мумкин бўлмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқубузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ташланган чиқиндилар тозаланиб олинди ва фуқароларга чиқиндиларни чиқнди учун мўлжалланган жойларга ташлаш кераклик тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак тумани инспекторлари, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Ж. Д. томонидан табиий холда ўсувчи юлгун ўсимлигини ноқонуний равишда чопиб кетаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 700 минг сўм жарима, ҳамда 850 минг 500 сўм зарар қўлланилди.
Шаҳрисабз шаҳрида эрта тонгдан ҳашар уюштирилди. “Яшил йиллик” тадбирлари доирасида ўтказилган ҳашар давомида ҳудудни яшил маконга айлантириш мақсадидада 1500 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Унда Яккабоғ, Китоб, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри маҳаллалари, ҳудудий давлат ва жамоат ташкилотлари иштирок этди. Акцияда Яккабоғ туман ҳокимлиги томонидан 1 млн 200 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, тол, терак қаламчалари олиб келиниб, тумандаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларга, кўчаларга ҳамда ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари