Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида туманнинг «Наврўз» МФЙ худудида белгиланмаган жойга фуқаро М. С. томонидан қурилиш чиқиндиларини аланга олдириб, ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида тумандаги «Араловул» МФЙ худудида фуқаро Ж. А. томонидан махсус техника қурилмаларисиз битум эритаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида туманнинг «Юқори Оброн» МФЙ худуддида яшовчи фуқаролар И. Р. ва Х. Н. томонидан белгиланмаган жойга турли хилдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-модда пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқубузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон туман инспекторлари, Ўзбекистон Экологик партияси Нишон туман Кенгаши аъзолари, Миллий гвардия ва Тоза ҳудуд ДУК ходимлари билан хамкорликда тумандаги «Байналминал» МФЙ ахолисига Экологик маданиятини ошириш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик тўғрисида ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича давра сухбати бўлиб ўтди. Ўсиб келаётган ёш авлодга муносиб ўрнак бўлиш, ҳар қандай чиқиндиларни чиқинди ташлаш мумкин бўлган жойларга тўкиш кераклиги тўғрисида ҳам кўрсатмалар берилди. Шунингдек, давра сухбатида ахолини фикр ва таклифлари
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида туманнинг тиббиёт бирлашмаси худудида белгиланмаган жойга фуқаро О. Г. томонидан чиқинди ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари ҳамда Тоза ҳудуд ДУК ходимлари билан хамкорликда туманнинг «Мираки» МФЙ худудида жойлашган мавсумий дам олиш жойларига фуқаролар билан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун юридик шартномалар қилинмоқда. Шунингдек, «Мираки» МФЙ худудида жойлашган мавсумий дам олиш жойларига келган фуқаролар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 787-сонли қарорнинг ижроси юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицей талабалари учун 22 май-Халқаро биологик хилма-хиллик куни муносабати билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати якунида талабаларни қизиқтирган савол ва таклифлар юзасидан мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари Экологик партия Халқ депутатлари Муборак туман Кенгажи билан ҳамкорликда ушбу санага бағишлаб, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида «Халқаро биологик хилма хилликни асраш» мавзусидаги тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Тадбир қатнашчлари тадбир давомида вилоят Экология бошқармаси Муборак туман инспекторлари томонидан биохилма хилликни асрашга доир тайёрланган қизиқарли ва фойдали маълумотлар билан танишишди. Биологик хилма хилликнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда йиғилиш иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, ўзларининг таклиф ва лойиҳаларини тайёрлаб, намойиш этишди ҳамда
22-май Халқаро биологик хилма-хиллик куни Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Sanoat energetika guruhi” МЧЖ ХК Қарши худудий ишлаб чикариш корхонасида 22-май Халқаро биологик хилма-хиллик куни муносабати билан мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Экология бошқармаси ходимлари, “Sanoat energetika guruhi” МЧЖ ХК Қарши худудий ишлаб чикариш корхонаси ходимлари, Қарши Давлат университети ўқитувчи ва талабалари ва ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбир давомида она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни орттириш, ер флораси ва фаунасини асраб-авайлаш ҳамда «Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақида
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида белгиланмаган жойга фуқаро Х. О. томонидан чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-модда пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.