Yearly Archives: 2022

Инспекторларнинг ташаббуси билан 47 туп дарахт сақлаб қолинди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармасига Қарши туманида дарахт кесилиши юзасидан келиб тушган мурожаат инспекторлар томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Қарши тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидан ариқ қазиш мақсадида кўп йиллик дарахтларни HYUNDAI руссумли чаён ёрдамида қўпариб ташлаганлиги аниқланди. 4 дона Айлант ва 6 дона тут жами 10 дона дарахтлар қўпариб ташланган. Кесиб ташланган дарахтлар 59-сонли умумий ўрта таълим мактабига далолатнома асосида топширилди. Бу ҳуқуқбузарлиги учун ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда 92 млн

Худудларда дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан биргаликда “Тошгузар” МФЙда жойлашган 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Мактаб ҳовлисига худуд иқлимига мос, сувсизликка чидамли 100 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилди. Дарахт экиш ишлари шунингдек, туманнинг бошқа мактабларида хам давом эттирилмоқда.

Яккабоғ туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Бугун ҳам Яккабоғ туманидаги «Оқтош» маҳалласи ҳудудида дарахт кўчатлари ўтказилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда туманимиздаги 62 та маҳалла, 127 та қишлоқ, 2 та шаҳарча ва 4 та кўчани обод қилиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиб, она табиатни асраш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Бу учун эса ҳар бир ҳудудга масъуллар бириктирилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Расмий муносабат.

Севимли телеканалида “Юртимизнинг хар бир қарич ерини асраб авайлайлик” сарлавҳаси билан эфирга узатилган лавҳа Қашқадарё вилояти вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилди. Ўрганиш ишлари давомида Чироқчи тумани «Қўнғиртоғ» массивида сочилиб ётган чиқиндилар Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан хамкорликда тозалаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, дам олиш кунлари ушбу худудда хашар ташқил қилиниб, тозалаш ишларини олиб бориш вазифа қилиб белгиланиб олинди. Бизни кузатишда давом этинг хашар якуни бўйича бу мавзуга қайтамиз.

Дарахт кесди ва жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари, Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Экологик назорат рейд тадбири давомида Шаҳрисабз тумани “Қушчинор” МФЙда яшовчи фуқаро Б. С. томонидан ноқонуний равишда бир дона терак дарахтини кесганлиги аниқланди. Бу билан ҳуқуқбузар “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 47, 49 моддалари талаблари ва “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўрғисида”ги қонуннинг 3, 4, 13 ва 22-моддалари талабларини бузган. Ушбу холат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси

Қашқадарёда семинар-тренинг ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Ўзбекнефтигаз АЖ мажлислар залида Японияда ишлаб чиқарилган Horiba компаниясининг автоматик станциялари ва уларга тутуш ҳудудларга стационар кузатиш пунктлари атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини узлуксиз мониторинг қилиш комплекс қурилмалар билан таъминлаш, ўрнатиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари масалалари бўйича семинар-тренинг ўтказилмоқда. Семинар тренингда вилоятда фаолият олиб бораётган корхона ташкилотларнинг экологлари ҳам қатнашдилар.

Бугун Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси мактаб ўқувчилари билан давра суҳбати ташкил қилинди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси Нишон тумани бўлими билан ҳамкорликда Нишон туманидаги 2-касб ҳунар мактабида “Табиатни асрайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  Давра суҳбати давомида мактаб ўқувчиларига Президент қарори ҳамда фармонида кўрсатиб берилган  устувор вазифалар,”Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳақида батафсил тушунча ва маълумотлар бериб ўтилди.  Шу билан бир қаторда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят Миллий гвардиясидан келган масъуллар томонидан амалга ошириладиган ишлар хусусида мактаб ўқувчиларига тушунтириш

Чиқиндини ёқиш ечим бўла олмайди!!!

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шахар назорат инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди Назорат рейд тадбири давомида Қарши шахар «Махаллот» МФЙ Махаллот кўчасида яшовчи фуқаро З. А. томонидан белгиланмаган жойда қурилиш материалларини ёқаётганлик холати аниқланди. Ушбу холат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 88 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан кўчат экиш бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Cеминарда Яккабоғ туман хокимлиги, Вилоят ўрмон хўжалиги, ИИБ, Миллий гвардия, вилоят «Йўл кўкалам» бошқармаси ходимлари олимлар, ёшлар ва ОАВ иштирок этдилар Сўзга чиққанлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида кўчат экиш агро техникаси, парвариши, вилоят иқлимига мос кўчат турлари, уларни муҳофаза қилиш, мараторийнинг аҳамияти ва бошқа мавзуларида гапирдилар. Семинар давомида иштирокчилар томонидан Яккабоғ тумани “Айғиркўл” МФЙ ҳудудида 300 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.