Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Деҳқонобод тумани инспекторлари, Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари иштирокида тумандаги Сегузар деҳқон озиқ овқат бозори ҳудудида экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 787-сонли қарорнинг санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди
Кўпчилик атроф муҳит деганда фақат ўсимлик, ҳайвонот оламини тассавур қилади. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизими кенг қамровли тизимлардан ҳисобланади. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Деҳқонобод тумани инспекторлари, ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди. Назорат рейд тадбирлари давомида фуқароларни экологик маданиятини ошириш ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари, шунингдек, аҳоли ўртасида атроф-муҳитни тоза сақлаш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, атроф-муҳитга эътиборли бўлиш тўғрисида тушунтириш ва
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Назорат инспексияси бўлим бошлиғи ва инспекторлар томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида Қарши туман Алишер Навоий махалласи худудида белгиланмаган жойга маиший чиқиндиларни тўкканлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан 1 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, рейд тадбирлари туманнинг бошқа худудларида давом этмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза бошқармаси Чироқчи тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида тумандаги автомобиллар ювиш шаҳобчалари, автоустахоналар ва умумий овқатланиш манзиллари кўздан кечирилди. Рейд тадбирлари давомида 4 нафар фуқаро томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр-1 ва пр-2 моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шунингдек, рейд тадбирлари давомида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ва санитар тозалик инфратузилмасини ўрнатмаганлик ҳолатлари юзасидан маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари эгаларига огоҳлантириш берилди
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Юксалиш» МФЙ-да яшовчи фуқаро К. Д. томонидан турли хилдаги маиший чиқиндиларни тзкканлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқубузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Ободюрт» МФЙ-да яшовчи фуқаро И. Ж, томонидан 1 туп тут дарахтини ўсишига зарар етказганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисмига билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима, ҳамда 81 минг сўм зарар қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида Миришкор туман «Чандир» МФЙ худудида яшовчи фуқаро А. М. томонидан белгиланмаган майдонга қурилиш чиқиндиларини ёқаётганлик холати аниқланди. Ушбу холат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 90 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Юртни яшилликка буркашдан ҳам ортиқ улуғ иш борми, дунёда. Халқимизда кўчат эккан, боғ яратган инсонларни қадрлашгани, ҳурматини жойига қўйишгани ҳам бунга аниқ мисол бўла олади. Бинобарин, экилган ҳар бир кўчат замирида бозорларимиз тўкинчилиги, қурилиш материаллари саноати, ерни эррозиядан сақлаш, ўзимиз нафас олаётган кислородни ишлаб чиқариш ва юртга чирой ҳамда фусункорлик касб этиши билан муҳим аҳамиятга эга. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари Ғузор тумани йўл қурилиш ходимлари билан хамкорликда кўчат экиш ишлари олиб борилди. Бу сафарги
Бугун ижтимоий тармоқларда “Қарши туманида дарахтлар илдизи билан бетонланди” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Қарши тумани Бешкент шаҳри Марказий йўли ёқасида «Қурилиш-сервис» МЧЖ томонидан қурилаётган йўлакча ўрнида жойлашган дарахтларнинг илдизигача бетонлаб кетилганлиги аниқланди. Зудлик билан бетонланган дарахтларнинг илдизлари очилиб, сув қуйиш ва ишлов бериш учун қулай ҳолатга келтирилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида Ғузор тумани «Гулшан» МФЙ худудида яшовчи фуқаро Ю. С. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ноқонуний тўкилган чиқиндилар «Тоза худуд» ДУК ходимлари томонидан жойида тозаланиб, бартараф этилди.