Monthly Archives: Апрель 2022

Дарахт кесманг. Акс холда жаримага тортиласиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари ва ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида шаҳарнинг «Пиллакашлик» МФЙ худудида фуқаро Д. Р. томонидан 1 туп тут дарахтини ён қисмини кесганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ва 81 минг сўм миқдорида зарар қўлланилди.

«Яшил йиллик» умуммиллий лойихаси доирасидан ўрин олган кўчат экиш ишлари Ғузор тумани ҳам давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 77-сонли Давлат ихтисослаштирилган интернет мактабида «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базага жойлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ҳудудларда экилаётган дарахт кўчатларини сони, жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бугун экилган дарахтлар

Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларидаги маҳаллаларда «Намунали экологик кўча»лар кўпаймоқда.

Касби туманидаги «Тинчлик» МФЙ-да «Намунали экологик кўча» ташкил этилди. Ушбу кўчага туман иқлимига мос (элдор қарағай, арча, олча, ўрик, бодом) каби мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Вилоят Экология бошқармаси ташаббуси билан кўча йўлакларига чиқинди ўрналари ўрнатилди.

Помуқда дарахтлар суғорилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари, Миришкор туман хокимияти билан хамкорликда Помуқда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар суғорилди. Шунингдек, ташкил этилган боғларда, автойўл атрофларида ҳам дарахтларни суғориш ишлари давом этмоқда.

Фуқарога нисбатан жарима қўлланилди?

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро З.Ж. томонидан белгиланмаган худудга турли хилдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисим билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 810 минг сўм жарим қўлланилди.

Экилган дарахтларнинг тақдири албатта сувга боғлиқ.

Қашқадарё вилояти Дехқонобод туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни суғориш учун 4 тонналик сув идиши ўрнатилди. Сув идишлари туман марказидан ўтган М39 халқаро автомобил йўли ҳудудида экилган дарахт кўчатларини суғоради.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – инсон қадри, халқимиз саломатлиги учун!

Шу кунларда юртимизнинг қай бир худудига борманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Шаҳару туманларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилаётганини кўриб кўзингиз қувнайди. Аслида, кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизга хос эзгу фазилатдир. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб тумани инспекторлари, Вилоят ўрмон хўжалиги ходимлари, корхона ва ташкилотлар ходимлари, туман оқсоқоллари ва ёшлар иштирокида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, бугунги ҳайрли ишларда Экология ва атроф муҳитри муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ўринбосари Ж. Казбеков, Ўрмон хўжалиги Давлат

Дарахтларни кесманг, атроф муҳитга зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро М. О, томонидан бир туп тут дарахтини рухсатсиз кесиб ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, дарахтга реклама баннерини осиб қўйган фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилиб, реклама баннери олиб ташланди.

Атроф муҳит муҳофазаси ўзимизга боғлиқ.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг Кушқанот воларик қишлоғи худудида фуқаролар томонидан чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан қишлоқ ахолисига тушунтириш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар тозаланди.

Халқ ичига кириб бориб, аҳоли билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шахрисабз тумани инспекторлари, ИИБ, махалла раислари, хоким ёрдмачилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилувчи фуқаролар билан чиқиндиларни белгиланмаган жойларда ташламаслик тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Ўсиб келаётган ёш авлодга муносиб ўрнак бўлиш, ҳар қандай чиқиндиларни чиқинди ташлаш мумкин бўлган жойларга тўкиш кераклиги тўғрисида ҳам кўрсатмалар берилди. Шунингдек, тарғибот ва ташвиқот ишлари давомида тумандаги «Хўжаҳуросон» МФЙ худудида фуқаро томонидан ойна бўлакларини белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан